JUFTI HALOLIM | Жуфти халолим
Юзингга табассум, кулгу ярашар, Покиза кўнглингдан, кўнглим ёришар. Бу дунё сен билан жаннатга ўхшар. Сен момо ҳавосан жуфти ҳалолим. Бахтимсан, бахтларга лойиқ аёлсан, Ширин орзуларим, ширин хаёлсан. Ишқим осмонида гўё ҳилолсан, Дунёйим ўзингсан жуфти ҳалолим. Сўзлаган сўзларинг ширин мулойим, Кўнглимнинг боғида ўсган гулойим. Юз ёшни қаршилаб юргин илойим. Меҳрга уммоним жуфти ҳалолим. Маликалар ичра бегойим ўзинг, Бемаҳал сўлмасин анордек юзинг. Бахту қувончлардан порласин кўзинг. Чиройлигим мени жуфти ҳалолим. Сени деб уради кўксимда юрак, Эй қалбим бекаси, фариштам малак. Сендаги садоқат жаннатдан дарак. Жаннатим ўзингсанг жуфти ҳалолим. #Music #UzbekMusic #NewMusic #Song #MusicChannel #UzbekSongs #Premiere #AIMusic #Musiqa #QoShiq #YangiQoshiq #UzMusic
Название:
JUFTI HALOLIM | Жуфти халолим
Категория:
Разное